Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

МОДДИЙ ЁРДАМ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

×

 2020-08-10 13:44:40    378

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус деярли барча мамлакатларга тарқалиб улгурди.Кўринмас бу ёв мамлакатимизни ҳам четлаб   ўтмади.

Давлатимиз раҳбари ушбу синовли кунларда оқилона сиёсат юргизиб, коронавирус пандемиясига қарши ўз вақтида тезкор чоралар кўрдики, бу айни пайтда ўз натижасини кўрсатяпти.

        Ҳукуматимиз фақат карантинни жорий этиш билан чеклангани йўқ, аксинча, унинг оқибатларини пухта ўйлаб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб -қувватлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам татбиқ этди.

Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча   чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6038-сон Фармони қабул қилинши бунга мисол бўла олади.

Халқимизда "бу фармон бўйича кимларга моддий ёрдам берилади?", деган асосли савол туғилиши табиий.

Фармоннинг биринчи бандига асосан, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхати (темир дафтар) га киритилган оиалаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши ва ижроси жорий йил 15 август кунига қадар тўлиқ таъминланиши белгиланган.

Фармоннинг мазмунига кўра давлатнинг нақд кўринишдаги пули ҳозирги падемия пайтида эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтож бўлиб қолган, яъни меҳнатга лаёқатсиз ногирон ва сурункали касалликка чалинган, якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож, 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга фақат бир маротаба берилади.

Ушбу пул маблағларини ўта муҳтож оилаларга етиб боришига қалбида инсонпарварлик, меҳр-оқибат туйғулари бор ҳар бир инсон у ким бўлишидан қатъий назар масъулдир. 

 Ш.КОМИЛОВ.         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Бувайда туманидаги Халқ қабулхонаси

мудири