Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЕР УЧАСТКАЛАРИ АУКЦИОН САВДОДА
2020-08-05 11:20:01 1257
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 13-бандида тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар “YERELEKTRON” АТТдан рўйхатдан ўтиш орқали аниқ инвестиция мажбуриятларини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ва режалаштирилган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш бўйича таклифлар киритилади, дея қайд этилган.
Ушбу қарорга асосан тадбиркорлар вилоят ёки туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлимининг шу соҳага маъсул мутахассисига мурожаат этиб, туман ҳудудига мавжуд заҳира ерларни белгиланган мақсадда ёки ер участкаси жойлашувига қараб қандай мақсадларда фойдаланиш бўйича таклифларни билдиришлари ва ер участкасини аукцион савдоларига чиқарилишида бевосита қатнашишлари мумкин.
Ҳозирги кунда туманимиз ҳудудида жойлашган бўш ер участкалари иссиқхона қуриш мақсадида тизимга киритилмоқда. Ер участкаларининг майдони 40 кв.м.дан бошлаб 200 кв.м.гача ўлчамда қўйилди. Бошланғич нархи вилоят ҳокимининг қарорига асосан
Бувайда тумани ҳудудида ҳозирда жами 44 та ер участкалари “YERELEKTRON” ATT орқали тизимга киритилган.
Аукцион савдо майдончасига 8 та бўш ер майдони чиқарилиб, шундан 3 таси аукцион савдоларида 147.9 млн. сўмга сотилди.
Ҳурматли ер участкаси олишни истаган юридик ва жисмоний шахслар! Мажбурий ижро бюросининг www.e-auksion.uz веб сайти орқали аукцион савдоларида иштирок этишингиз ва ўзингизга маъқул бўлган ер участкаларини онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин.
М. ХОЛМИРЗАЗОДА,
“Ермулккадастр”ДК Бувайда туман филиали раҳбари.