Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

АКТЁР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-02-21 15:55:28    364

PDF yuklash
Chop etish


Февраль ойида ўзбек халқининг икки буюк сиймоси  - Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёми кенг нишонланади. Уларнинг ҳаёти ва ижоди, босиб ўтган серқирра ижод йўли ўрганилади.

15-мактабда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди бу йил бошқа  йиллардагидан ҳам ўзгача нишонланди.

Сабаби Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти,  Халқаро “Бобур” мукофоти совриндори, халқимизнинг севимли актёри Муҳаммадали Абдуқундузов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда нафақат ўқувчилар балки уларнинг ота-оналари, ижодкорнинг кўп сонли мухлислари ҳам иштирок этдилар.

Истеъдодли актёр улуғ адиб Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида суратга олинган “Бобур” видеофильмида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини зўр маҳорат билан ижро этган. Ва халқимиз қалбидан жой олган.

Учрашувда актёр ўз ҳаёти, ижоди йўли ҳақида гапириб берди. Суҳбат давомида у Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсий сифатлари, дарду кечинмалари, “ҳассос ҳис туйғулари”, шоҳ ва шоирнинг юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканлигини ифода этди. Айниқса, Бобурнинг кураш онларида танг аҳволда қолган чоғлари, эгачиси Хонзодабегим билан бўлган суҳбатида меҳрибон инилик изҳорларини ёрқин намоён этгани барчани тўлқинлантирди.

Моҳир актёр ўқувчилар томонидан Бобур ғазаллари, рубойилари айтилганида ўз завқини яшира олмади.

Эл ардоғидаги актёр билан учрашув ёрқин таассуротларга бой бўлди.