Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ФИРИБГАРЛИК - КЕЛТИРАР ХОРЛИК

 2020-02-19 15:53:41    349

PDF yuklash
Chop etish


Йўл юрган киши ҳамроҳлари билан танишади, суҳбатлашади. Ўз фикру ўйлари, режалари билан ўртоқлашади. Кимдир кимгадир қариндош яна кимдир ҳамкасб бўлиб чиқади.

Туманнинг Равот йўли қишлоғида яшовчи И.Абдураҳмонов Тошкентдан қайтаётиб фирибгар тузоғига тушиб қолганлигини аввал билмаган эди. Билганида аллақачон 3.200.000 сўм пулидан айрилиб бўлганди.

Бундан икки йил аввал Тошкент шаҳридан Қўқонга келаётган И.Абдумажидов ўзини ҳамроҳларига қишлоқ хўжалик вазирлигида ишлайман, деб таништириб,  Андижонга текширувга кетаётганлигини айтади.

Ҳамроҳини вазирликда ишлашини эшитган И.Абдураҳмонов  қувониб кетди. Чунки у балиқ кўли ва минерал ўғитлар сотадиган шахобча ташкил этиш ниятида юрганди. Шундан сўнг И.Абдумажидов И.Абдураҳмоновга Ёзёвон тумани ҳокимидан балиқ кўли ташкил қилиш учун қарор чиқартириб беришини, бунинг учун озгина чиқими борлигини  писанда қилади.

Орадан кунлар ўтгач, Исомиддин жабрланувчига қўнғироқ қилади ва балик кўли  ташкил қилиш учун тендер бошланганлигини, унда қатнашиш учун пул маблағи қўйиш кераклигини айтади. Шошиб қолган И.Абдураҳмонов “қишлоқ хўжалик вазирлиги масъул ходими”га аввал 200 АҚШ доллари, сўнгра 1.600.000 сўм, маълум вақтдан кейин яна 1.200.000 сўм пул беради.

Аммо вақт ўтса-да Исомиддин шу кетганича сувга тушган тошдек “йўқ” бўлиб кетади. На балиқ кўли ташкил этиш ҳақидаги ҳоким қароридан, на олинган пуллардан дарак бўлмайди.

Пуллари қайтмаслигини билган И.Абдураҳмонов тегишли органларга мурожаат қилади.

Дастлабки терговда И.Абдумажидов 2018 март ойидан 2018 йил июньгача жами 3.200.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Судда айбланувчи ўз қилмишларини тан олди. Унга нисбатан тегишли  жазо тайинланди.

А.ИСРОИЛОВ, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими инспектори.