Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

МУРОЖААТНОМАНИ ТИНГЛАБ...

 2020-02-19 14:56:06    238

PDF yuklash
Chop etish


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг   парламентга йўллаган Мурожаатномаси кенг жамоатчилик  томонидан  катта қизиқиш билан кутиб олинди. Мазкур Мурожаатнома юртимизда яқиндагина бўлиб ўтган  янги сайловларнинг  ижтимоий-сиёсий самараси  сифатида қабул қилинди, десам муболаға бўлмайди. Халқимиз хоҳиш-иродаси билан  шакллантирилган янги Парламент фаолияти ҳаётимизни  юксалтиришга, юртимизда илму маърифат ва маданиятни ривожлантиришга хизмат қилишига  ишонамиз.  Сабаби, Мурожаатномада  халқ ишониб сайлаган ҳар бир депутат олдида турган аниқ вазифаларни  бирма-бир санаб ўтди.  Айнан ўз сайлов ҳудуди шароитини ҳисобга олган ҳолда  “йўл харита” ишлаб чиқиш, жойлардаги Президент халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш,  жамиятда коррупцион иллатларнинг олдини олиш, рақамли иқтисодиётни    жорий этиш ислоҳотларида  ташаббускор  бўлиш сингари муҳим топшириқлар берилди. Ушбу топшириқларни бажаришимизда Президентимиз Мурожаатномаси муҳим  дастуриламал бўлади.     

***

Жорий йилнинг 24 январида  Президентимиз Парламентга  навбатдаги Мурожаатномани тақдим қилди. Бутун Ўзбекистон халқи қатори мактабимиз педагогик жамоаси  ҳам ушбу Мурожаатномани  зўр мамнуният билан тинглашди.

Юртбошимиз   Мурожаатнома орқали барча соҳа ходимлари қатори биз педагогларга ҳам муҳим топшириқлар бериб, катта масъулият юклади.   Мурожаатномада мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилиши, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқилиши, улар халқаро  стандартларга  мослаштирилиб, дарслик ва адабиётлар сифати оширилишини таъкидлаганда барчамиз мамнун бўлдик. Чунки  ҳозиргача мактабларда  ўқитиб келинаётган  дарслик ва ўқув юкламаларининг  кўп қисми эскича стандартларда қолиб кетган эди.  Президентимиз айтганидек, энди жаҳон стандартларига мос сифатли дарсликлар яратилади,  улардан барқарор равишда  фойдаланиш йўллари топилади. 

Мурожаатномани тинглаб, дарс жараёнида янги инновацион  пед технологиялар асосида ёшларга таълим-тарбия бериш учун ўз  устимизда тинмай ишлашимиз зарурлигини англаб етдик.

 Фикримча,  ҳар бир соҳа вакили юрт равнақи учун юракдан меҳнат қилиши, ёниб яшаши керак. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Барчамиз  бир тану бир жон бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз”.

Фаридахон БОЛТАЕВА,

1-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

** *

Юртбошимизнинг Парламентга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида кўплаб соҳаларга оид аниқ таҳлиллар ва жиддий вазифалар қаторида  мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ислоҳотларнинг ҳам  қатъият билан давом эттирилишини  таъкидлади. Демак, бундан буён халқимиз саломатлиги доимий эътиборимизда бўлади.

Мурожаатномада таъкидланганидек,  аввало шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақоми кучайтирилади, фуқароларимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурмат оширилади. Ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитлари  яратиш ва даромадини купайтириш бўйича  амалий чора-тадбирлар  кўришга алоҳида тўхталган Президентимиз жорий йилда давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга қарийб 1,5 триллион сўм ажратилишини  қайд этди.

Бу мамлакатимиз раҳбарининг  ўз халқи соғлиғига  чексиз  ғамхўрлик кўрсатишнинг ёрқин ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан руҳланган ҳар бир тиббиёт ходими виждонан, сидқидилдан ишлаши табиий.

Маъруфжон АСҚАРОВ,

туман кўп тармоқли поликлиникаси шифокори.