Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ

 2020-02-19 14:54:26    483

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 8 февраль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари  II сессияси бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокими Б. Ибрагимов очди ва олиб борди.

 Сессияда жиноят ишлари бўйича туман суди, Қўқон туманлараро иқтисодий суди, туман маъмурий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди расилари томонидан 2019 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар тўғрисида туман жиноят суди раиси Б.Мўминов, туман ИИБнинг 2019 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш борасидаги фаолияти юзасидан  туман ИИБ бошлиғи А. Мирзаев, туман хотин-қизлари учун жорий йилда белгиланган устувор вазифалар ҳақида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Асқарова, 2019 йил  давомида туманимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида Халқ қабулхонаси мудири Ш. Комиловнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, сессия ишида   тумандаги Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш  қабулхонаси мудири  А. Умарқулов, туман халқ таълими бўлими мудири А. Умаров,  туман мактабгача таълим  бўлими мудири Д. Нурматова ўз йўналишлари бўйича  2020 йилда  амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисобот беришди.  

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича  ўринбосарлигига Саиджон Хизиров, туман Кенгаши раиси ўринбосарлигига Баҳромжон Мамадалиев сайланди.

 “Бувайда кўзгуси” мухбири.