Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

124 ЁШЛИ ХУВАЙДО МОМО -МАМЛАКАТ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ ЭМАС

×

 2019-12-22 11:34:43    348

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда туманида ҳам сайлов жараёни қизғин давом этмоқда. Туманда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 1 та, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та, Бувайда туман кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари мавжуд.

Шунингдек, 54-сайлов участкаси мавжуд.

Ҳозирда туманимизда сайлов жараёни қизғин давом этмоқда.

Сайлов участкаларида ногиронларга, ёши улуғ отахон ва онахонларга барча шароитлар яратилган.

958-сайлов участкасидан сайловда қатнашган 124 ёшли Ҳувайдо момо Умарова мамлакат келажагига бефарқ эмас. У сайловда биринчилардан бўлиб   ўзи танлаган номзодга овоз берди.

Хувайдо момо дуога қўл очар экан,  юртимиз тинчлигини, осмонимиз мусаффолигини, барча эзгу ишлар бошида турган Президентимизнинг соғ-саломат бўлишини оллоҳдан сўради.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.