Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЯНГИҚЎРҒОН ҚИШЛОҒИДА БАНК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
2019-12-19 15:10:58 584
Вилоят ТИФ “Миллий” банки негизида ташкил этилган ушбу марказда мижозлар учун барча қулайликлар яратилган. Эндиликда бир хонанинг ўзида жисмоний ва юридик шахсларга пластик карточка олиш, кредит хизматлари расмийлаштириш каби бир қатор хизматлар кўрсатилади.
Бугунги кунда банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда, уларнинг турлари кенгайтирилмоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик ошиб бормоқда. Аҳоли учун валюта айирбошлаш амалиётларини амалга оширишни енгиллаштирувчи янги банк хизматлари жорий этилди, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш учун имкониятлар яратилди. Шу билан бирга, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя этиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада ошириш лозим.
Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.