Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ 62-СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ?

×

 2019-12-18 09:52:45    440

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишини туман ҳокими, Кенгаш раиси Б. Ибрагимов очди ва олиб борди.

Сессияда “ 2019 йил маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2020-2022  йилга мўлжалланган вилоятнинг кўрсаткичлари” ва “2020 йил учун Бувайда тумани маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарор лойиҳаси”га бағишланган масала юзасидан  туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Деҳқонов маъруза қилди.

Туман ҳокими ўринбосари ўз маърузасида 2019 йилдан бошлаб, давлат мақсадли жамғармаларга товар айланмасидан олинадиган 3,2 фоизли ажратмалар, фуқароларнинг 8 фоизли мажбурий суғурта бадали бекор қилинганини, жисмоний шахслар даромади солиғи прогрессив ставкаларини ўрнига ягона 12 фоизли ставка жорий этилганини, ягона ижтимоий тўлов ставкаси хусусий сектор учун 25 фоиздан 12 фоизгача , ягона солиқ тўлови ставкаси эса 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилганини, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жорий йил охирига қадар қарийб 1,5 млрд.сўм қўшимча маблағлар қолиши кутилаётганлигини таъкидлади.

Маърузачи сўзида давом этар экан 2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар ўзларининг ҳаражатларини  эркин ва мустақил равишда шакллантиришларини, маҳаллий ҳокимликлар ўзларига бириктирилган солиқлардан кўпроқ туширса шунга мос равишда ҳаражатларни ҳам амалга ошириш имкониятига эга бўлишлиги ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, 2020 йилда туман маҳаллий бюджети ҳаражатларини соҳалар кесимида таҳлил қилиб берди. (қуйида ҳавола этилади)

Кўрлиган масала юзасидан ЎзХДП туман Кенгаши раиси Ҳ.Тошматова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси И. Эназаров, туман ИИБ бошлиғи А.Мирзаевлар ўз таклифларини билдирдилар.

Якунда кўрилган  масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

2020 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

Мактабгача таълим бўлими                              -9 463 127.0

Халқ таълими бўлими                                      -5 331 979.0

Тиббиёт бирлашмаси                                        -50 612 982.0

Маданият бўлими                                                         -3 436 591.0

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими                -2 218 890.0

Бандликка кўмаклашиш маркази                                -572 721.0

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими                                              -727 991.0

Ирригация бўлими                                           -1 484 184.0

Қишлоқ хўжалиги бўлими                               -445 208.0

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши                                   -380 871.0

Ободонлаштириш бошқармаси                                   -4 366 002.0

Молия бўлими                                                   -5 332 328.0

Молия бўлимини сақлаш

ҳаражатлари                                                     -679 770.0

Президент Фармонига асосан 2020 йилда иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдорини оширилиши ҳисобига индексация маблағлари -4 652 558.0

Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлими             -629 236.0

Бувайда туман ҳокимлиги                                           -21 752 280.0

 

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.