Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ҚИШЛОҚДАН ЧИҚҚАН ЧЕМПИОНЛАР

×

 2019-12-09 15:40:01    398

PDF yuklash
Chop etish


Туманнинг Оққўрғон қишлоғида “И.К.А” спорт клуби ташкил этилганлигига ҳали кўп бўлмади. Аммо бу ерда спортнинг каратэ турининг WKF йўналиши билан шуғулланаётган болалар кўплаб натижаларга эришмоқдалар.

-“И.К.А” клубининг аъзолари асосан Бувайда автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи, 33-, 27-мактаб ўқувчиларидир. Клубимизда улар бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар, - дейди клуб раҳбари, каратэ мураббийси Абдурауф Раҳматов. - Ўқувчи-ёшларнинг қизиқиши юқори бўлганлиги, ота-оналардан тушган талаблар асосида очилган клубимиз ўқувчилари дастлаб Тошкент, Андижон шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этишди. Ғолиблик қувончи, рақиблар билан кураш тушиш сирларини эгаллаётган шогирдларим яқинда бўлиб ўтган “Фарғона опен” турнирида ҳам совринли ўринларни қўлга киритди. Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларидан келган каратэчи ўғил-қизлар жам бўлган турнирда клубимизнинг 11 нафар аъзоси татамига чиқди. 45 кг. вазн тоифасида Нурилло Абдужабборов,  70 кг. вазн тоифасида Нўъмонжон Аҳмедов олтин, Муҳаммадали Муҳаммаджонов бронза медалларига сазовор бўлишди.

Клубнинг энг ёш аъзоси, 8 ёшли Элшод Валиев 30 кг. вазнда Тошкентда ва Фарғонада ўтган мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, мутахассислар эътиборига тушди. Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган ёш каратэчиларимиздан умидимиз катта.