Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ЭЛ ДАСТУРХОНИГА МАЗАЛИ НОНЛАР

×

 2019-12-09 15:38:13    289

PDF yuklash
Chop etish


Инсон яшаши учун энг улуғ неъматлардан бири нондир. Нонсиз яшашни тасаввур этиш қийин.

Бозор расталаридаги янги пиширилган сифатли  нонларни қўлимизга оламизу беихтиёр уни тайёрлаганларга тасаннолар айтамиз.

Туманимизнинг таниқли, саховатли тадбиркорларидан саналган Саодат (Соня) Якубова эл дастурхонини мазали нон маҳсулотлари билан безаш мақсадида нон цехи очганига уч  йилдан ошди. Шу давр ичида цехнинг Ҳасанбой Кенжаев, Донохон Ғаниева, Фотима Жўраева,  Замира Ғаниева, Сайёра Худойбердиева каби ишчилари элга манзур нонлар тайёрлаб мижозлар  ҳурмати, эътиборини қозонди.

-Цехимиз икки сменада ишлайди.  Дастлаб фаолият бошлаганимизда 500-1000 донадан бўлка ишлаб чиқарардик. Ҳалол ва фидойилик билан туманимиз аҳолисига хушёқадиган сифатли нонлар тайёрлаётганимиз боис маҳсулотлармизга талабгорлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирда 1,5-2000 донадан мазали нонлар тайёрлаб, аҳоли, хусусий тадбиркорлар ҳамда мактабгача таълим муассасаларига  етказиб беряпмиз,-дейди цехнинг тажрибали ишчиси Ҳ. Кенжаев.

Хусусий тадбиркор С.Якубованинг айтишича, янги йилдан цех фаолиятини яна ҳам кенгайтириб, халқимиз дастурхонига турли хил  булочка ва перяниклар етказиб бериш кўзда тутилган.