Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Бувайда туман ҳокимининг туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжаланган истиқболи учун ишлаб чиқилган дарсур тўғрисида АХБОРОТИ

 2024-11-12 19:09:09    20

PDF yuklash
Chop etish


АССАЛОМУ, ҲУРМАТЛИ ДЕПУТАТЛАР, СЕССИЯ ҚАТНАШЧИЛАРИ!

 

Аввалламбор Сизларни ҳалқимиз томонидан билдирилган юксак ишончи туфайли шарафли ғалабангиз билан муборакбод этаман.

 

Туманда 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлаш.

 

 Иқтисодиётнинг ўртача йиллик 6-7 фоиз даражасида ўсиш суръатини сақлаш мақсадида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини (1 201,0 млрд.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини
( 2 579,0 млрд.сўм), хизмат кўрсатиш ҳажмини ( 1 515,1 млрд.сўм), қурилиш ишлари ҳажмини (370,9 млрд.сўмга) оширишни йил якунига қадар таъминлашни режалаштирганмиз.

Туманимизда ишлаб чиқилган саноат тармоқларини ривожлантириш дастурга асосан саноат маҳсулотлари ҳажмини Саноат маҳсулотлари ҳажмини 2025-2029 йилларда 1,5 бараварга ошириб 2 323,2 млрд сўмга етказиш. Бунда, Саноат корхоналари сонини 1 094 тага етказиб, 435 та янги корхоналар ташкил этиш;

Саноат маҳсулотлари ҳажмини

v 2025 йилда 1 284,3 млрд сўмга (7,4 фоиз),

v 2026 йилда 1 536,8 млрд сўмга (7,6 фоиз),

v 2027 йилда 1 762,7 млрд сўмга (7,7 фоиз),

v 2028 йилда 2 023,7 млрд сўмга (7,9 фоиз),

v 2029 йилда 2 323,2 млрд сўмга (8,2 фоиз) ўсишини таъминлашни режа қилганмиз.

Туманда Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йуналишига ихтисослаштириш ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан ажратилаётган 58 гектар ер майдонларида саноат зоналарини ташкил қилиш. Танланган 58 гектар ер майдонида саноат зонаси ташкил килиб, 193  та лойихаларда қиймати 106,0 млн. доллари бўлган Хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан мебелчилик, темирчилик, қурилиш материаллари хамда тўқимачилик бўйича кичик лойиҳаларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар шакиллантирилмоқда.

Туманда хизмат кўрсатиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хизмат кўрсатиш ҳажмини 2,2 бараварга ошириб 3 836,9 млрд.сўмга етказиш.

v 2025 йилда  1 934,5 млрд. сўмлик (116,7 фоиз);

v 2026 йилда  2 353,8 млрд. сўмлик (117,2 фоиз);

v 2027 йилда  2 784,5 млрд. сўмлик (117,4 фоиз);

v 2028 йилда  3 316,2 млрд. сўмлик (117,9 фоиз);

v 2029 йилда  3 836,9 млрд. сўмлик (118,2 фоиз) хизмат кўрсатиш кўрсатиш ҳажмини амалга оширилади.

Бундан ташқари туман барпо этилган “Эгамберди файз барака савдо” МЧЖга тегишли биносида савдо мажмуаси, “KFC” умумий овқатланиш ва бошқа маиший ва кунгилочар хизматлар кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Туманда зиёрат туризмини янада ривожлантириш мақсадида туманда жойлашган “Пошшопирим” “Биби Убайдо” зиёратгохини реконструкция ва реставрация қилиш, унга тутуаш худудларда савдо ва сервис кўрсатиш шахобчаларини барпо этиш, худудни туризм марказига айлантириш.

 

 

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш.

Туманда ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали 85,1 минг.нафар аҳолини доимий ва мавсумий ишларда бандлигини таъминлаш ва Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали туманда  камбағаллик даражасини камайтириш.

Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган “Индивидуал дастурлар” доирасида камбағаллик даражасини 10,5 фоиздан 2,1 фоизга камайтириш.

 

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳалари ва сув хўжалигини ривожлантириш сохаси.

Туманда 2025-2029 йиллар давомида Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари хажмини 4 607,4 млрд. сўмга етказишни режа қилганмиз. 

Хусусан Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун қиймати
346,8 млрд. сўмлик 145 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Чорвачилик (қорамолчилик, балиқчилик, паррандачилик)ни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати – 161,9 млрд. сўмлик 70 та лойиҳа, Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш соҳасида умумий қиймати  118,5 млрд. сўмлик 35 та лойиҳалар, Мева сабзавотчилик йўналишида умумий қиймати 66,4 млрд. сўм бўлган 40 та лойиҳаларни амалга оширилади.

Бундан ташқари ахолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш ҳамда етиштиришни замонавий ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш орқали хосилдорликни ошириш мақсадида
2025-2029 йилларда жами 1 100 гектар майдонларда 2025 йилда 110 га, 2026 йилда 180 га, 2027 йилда 220 га, 2028 йилда 280 га, 2029 йилда
310 гектар майдонлларда сабзавот экинларини етишитиришни интенсив усулга ўтказлиши режалаштирилган.

 

 

Туманда таълим соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар.

 

Туманда 2025-2029 йилда жами 1785 ўринли 41 та мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади.

Жумладан, 210 ўринли 1 та давлат мактабгача ва мактаб ташкилоти, 200 ўринли 2 та хусусий, 150 ўринли 1 та ДХШ ва 1225 ўринли 37 та оилавий мактабгача ва мактаб ташкилоти ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, қамров кўрсаткичларини 86.5 фоизга, 2025 йилда 100 ўринли 4 та оилавий боғчани манзилли рўйхатини шакллантириш ва тегишли давлат дастурларига киритилишини таъминлаш ва қамров кўрсаткичларини 83 фоизга  ошириш, 2026 йилда ташкил этиладиган 210 ўринли 1 та давлат, 100 ўринли 1 та хусусий 100 ўринли 1 та ДХШ ва 100 ўринли 2 та оилавий боғчаларни манзилли рўйхатини шакллантириш ва тегишли давлат дастурларига киритилишини таъминлаш ва қамров кўрсаткичларини 84,5 фоизга ошириш, 2027 йилда ташкил этиладиган 100 ўринли 2 та оилавий боғчаларни манзилли рўйхатини шакллантириш ва тегишли давлат дастурларига киритилишини таъминлаш ва қамров кўрсаткичларини 84,7 фоизга  ошириш, 2028 йилда ташкил этиладиган 150 ўринли 6 та оилавий боғчаларни манзилли рўйхатини шакллантириш ва тегишли давлат дастурларига киритилишини таъминлаш ва қамров кўрсаткичларини 85,3 фоизга, 2029 йилда ташкил этиладиган 150 ўринли 6 та оилавий боғчаларни манзилли рўйхатини шакллантириш ва тегишли давлат дастурларига киритилишини таъминлаш ва қамров кўрсаткичларини 86.5 фоизга оширишни таъминлаймиз. 2025-2029 йиллар давомида 8 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

 Жумладан: 2025 йилда 1 та, 2026 йилда 1 та, 2027 йилда 2 та, 2028 йилда 2 та, 2029 йилда 2 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Туманда соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар.

 

Туманда 2025-2029 йиллар давомида жами 2 та янгитдан қурилиш ва 6 та  оилавий шифокорлик  пунктларини ташкил қилиш хамда 12 та тиббий муассасаларда тъмирлаш ишлари олиб борилади.

 2025 йилда  1 та янгитдан қурилиш, 1 та реканструкция ва 3 та Ошилавий шифокорлик пунктларини  ташкиллаш (9 млрд.сўм),

2026 йилда 2 та оилавий шифокорлик пунктларини ташкиллаш,   3 та ОПларда  таъмирлаш ишларини олиб бориш.

2027 йилда 2 та оилавий шифокорлик пунктларини ташкиллаш  3 та ОПларда таъмирлаш ишларини олиб бориш.

 2028 йилда 3 та ва  2029 йилларда 3 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш хамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ишлари олиб борилади.

Аҳоли ўртасида юқумли бўлмаган касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш борасида ҳар йили 66 минг нафардан ортиқ  40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини қандли диабет, юрак-қон томир касаллигининг хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг текшируви билан қамраб олиш ишлари ва қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларига мойиллиги бор фуқароларга
(камида 25 минг) тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш чораларини кўриш, ҳар йили 15 минг нафардан ортиқ хавф гуруҳига мансуб аёлларни хавфли ўсма касаллигини (бачадон бўйни саратони ва кўкрак бези саратони) эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказиш, сил касаллиги бўйича хавф гуруҳига кирадиган сурункали касаллиги бўлган 5 минг нафардан ортиқ беморларни туберкуёз касаллигини эрта аниқлаш мақсадида  флюорографик текшурувлар билан  скрининг дастурлари асосида  қамрам олиш ишлари олиб борилади.

Туманда 2029 йилгача давлат тиббиёт муассасаларни шифокорга бўлган эҳтиёжини 100 фоизга тўлдирилади ҳамда 25 нафар оилавий шифокорларни магистратура, орденатура, интернатура ва қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари қайта ўқитиш ҳисобига тор доирадаги мутахассисларга бўлган эҳтиёжни тўлдирилади. ҳамда тиббиёт олийгоҳларини тамомлаган битирувчиларни бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларга йўналтириш хисобига оилавий шифокорларга бўлган эҳтиёжни тўлдирилади.    

Туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар.

 

Туманда 2025-2029 йилларда ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган 2025 йилда 40 минг, 2026 йилда 42 минг, 2027 йилда 43 минг, 2028 йилда 45 минг, 2029 йилда 45 минг нафар ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этилади.

“Ёшлар дафтари” киритилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш учун  “Ёшлар жамғармалари” орқали 1 млрд. сўм миқдорида камида 960 нафар ёшларга турли йўналишларда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек Германияда ишлаш истагидаги ёшларга немис тилини ўргатиш ва хизмат кўрсатиш (қурилиш, АйТи, туризм ва бошқа) соҳаларида малакаларини ошириш орқали “Германияда касбий таълим” (Аусбилдунг) лойиҳасини амалга ошириш ва ёшларни тартибли меҳнат миграциясига юборишни ташкил этиш мақсадида Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорликда мономарказида Германия Федератив Республикаси професор ва ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ёшларни тил ва касб-хунарга ўргатиш ҳамда 2025-2029 йиллар давомида 155 нафар ёшларни Германияда ишлашга юборилади.

Туманда Уй-жойлар барпо этиш, ичимлик суви, коммуникациялар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ишлар.

 

Келгуси 5 йилда туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1 926 та хонадонли 27 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш.

Уй-жойларнинг барчаси уй-жойга талаб юқори бошқа ҳудудларда барпо этиш.

Шунингдек ичимлик суви таъминотини яхшилиаш бўйича 8 та иншоот қуриш, 133,0 км ичимлик ва оқава сув  тармоғларини қуриш,
2025-2027-йилларда 122 км ички йўллар ҳамда йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари туманда электр таъминотини яхшилаш бўйича
278 км электр тармоқлари ва 96 та трансформатор пунктлари янги қуриш ва реконстукция қилиш ишларини амалга оширилди.

 

Туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар.

 

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш амалга ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида 6 та махсус техникалар харид қилинади, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 4,0 млн тупдан манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини ҳамда қаламчаларини экилди. Қурилиш

Туманда инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар сохасида амалага ошириладиган чора-тадбирлар.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга ошириш ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлаш мақсадида, туманда 2025-2029 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини ижросини таъминлаш мақсадида асосий капиталга инвестициялар 199,1 млн долларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 107,5 млн долларга етказиш ва 2025 йилда Бувайда туманида экспорт хажмини 28,2 млн долларга етказиш шу жумладан, саноат экспорти хажмини 20,4 млн долларга ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти хажмини 7,8 млн долларга етказиш бўйича олдимизга мақсад қилиб олганмиз.