Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Антикоррупция ОАВ га тушган мурожаат юзасидан МУНОСАБАТ

 2024-10-10 20:53:06    69

PDF yuklash
Chop etish


Антикоррупция ОАВ га тушган мурожаат юзасидан

МУНОСАБАТ

Бувайда тумани Дехқонобод МФЙ Дехқонобод қишлоғида яшовчи 14.02.2009 йилда туғилган Мадаминова Мубина 2019 йилда Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси ҚЭД бўлимида “Шошилинч аппендэктомия” жаррохлик амалиётини ўтказилган. Жаррохлик амалиёти белгиланган тартибда тайёргарлик ва бемор онаси хамда бемор розилиги билан амалга оширилган. Жаррохлик амалиётидан кейинги даврда беморда “Қорин бўшлиғи аъзолари ёпишқоқлик хасталиги” билан оғриб келмоқда.  2021 йилда туман тиббиёт бирлашмасида 2 марта “Қорин бўшлиғи аъзолари ёпишқоқлик хасталиги. Тортқиларни кесиш ”лапаротомия амалиётини, 2021 йилда Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасида юқоридаги ташхис билан лапаротомия амалиётини, 2024 йилда РШТТЁИМФФ хирургия бўлимида “Тухумдон кистаси” ташхиси билан  лапароскопик амалиёт,  2024 йилда 2 марта РШТТЁИМФФда диагностик лапароскопия амалиёти, 2024 йилда Олтиариқ туманида диагностик лапароскопия амалиётларини бошидан ўтказган. Фуқаро Мадаминова Мубина юқоридаги ташхис билан Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси ҚЭД ва режали жаррохлик бўлимларида хамда РШТТЁИМФФ хирургия бўлимида бир неча бор  даволанган. 2024 йилда  25.08 куни  соат 09:10 да (касаллик тарихи 15078-956) Мадаминова Мубина қориндаги оғриқ билан туман тиббиёт бирлашмаси ҚЭД бўлимига кузатув ва даволаниш учун  ётқизилган. Онасини талаби билан 25.08.2024 йил соат 16:40 да беморни РШТТЁИМФФ хирургия бўлимида даволаниши учун Реанимобиль махсус тез ёрдам машинасида юборилган. 7.10.2024 йил вилоятдан ишчи гурухи келганлиги сабабли уларнинг тавсиясига кўра туман тиббиёт бирлашмаси ҚЭД бўлимига текширув ва даво учун стационарга ётқизилди (касаллик тарихи 17933-2057). Хозирда  бўлимда бемор тўлиқ лаборатор ва инструментал текширувлар хамда мутахасислар томонидан консультация килинди. Беморга дастлабки ташхис:“Қорин бўшлиғи аъзолари ёпишқоқлик хасталиги. Хамрох: Сурункали гепатит”.  Стационар даво муолажалари давом эттирилмоқда.

Мурожаатда айтилишича бемор шифокорларнинг хатоси билан ўн икки маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган деб ёритилган. Билакс ўтказилган амалиётлар юқорида кўрсатиб ўтилди, шунингдек ҳалкаро ЖССТ статистик маълумотларига кўра, қорин бўшлиғида ўтказилган амалиётларнинг 16% ида “Қорин бўшлиғи аъзолари ёпишқоқлик хасталиги ”асорати учрашлиги, бу асоратни 96% аёлларда кузатилиши аниқланган. “Қорин бўшлиғи аъзолари ёпишқоқлик хасталиги ”+ “ичаклар тутилиши” билан 0.09-1.06% амалиёт қилинган беморларда учраб, буларнинг 11.3-14.3% ида “Релапаратомия” амалиёти ўтказилиши кузатилади.

 "гепатит Б,С" ни хам шифокорларнинг хатоси билан ўша ернинг ўзида юқтиришган деб нотўғри талқин қилинган. Бемор яъни Мадаминова Мубинахонда 2 ой аввалги ИФА усулидаги тахлилида Гепатит В вируси аниқланган. Беморга ПЦР усулида тахлил тавсия қилинган.