Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Бувайда туманида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
2024-10-10 09:45:39 1562
Бувайда туманида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб, уларни муаммолари эшитилди. Жами 100 нафардан зиёд ёшларни – ёш тадбиркорлар, ёшлар етакчилари ҳамда қатор соҳалардан ёшлар вакилларини ўзида жамлаган тадбирда туман прокурори ўринбосари М.Я.Отабоев хамда туман прокурори катта ёрдамчиси А.И.Исмоиловлар бошчилигида туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Туман прокурори ўринбосари, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги кундаги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди.
Учрашув давомида қизғин савол-жавоблар форматида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари, таклиф ва ғоялари тингланди, уларнинг ҳар бир фикирлари мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.