Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

“Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно нақл бор

×

 2024-10-08 14:11:23    929

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз аҳолисини йил ўн икки  ой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш    энг асосий вазифамиз эканлигини учун  халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно нақл бор.

  Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилган. Бу нақл бежиз айтилмаган, негаки мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас.

            Бувайда туманида 2025 йил ҳосили учун 4 минг 271 гектар майдонга тўқсонбости экинларини  экиш белгиланган . Шу жумладан август-сентябрь ойларида 1 минг 686 гектар шундан, фермер хўжаликларида 555 га, боғ-ток қатор ораларига 10 га, деҳқон хўжаликларида 822 га, аҳоли томорқаларига 2895 га пиёз ва саримсоқпиёз экинлари экиш белгиланган.Фермер хужаликлари ва дехкон хужаликларига  юклатилган мажбуриятларни юракдан ҳис қилиб, боғ-ток қатор ораларига ва ажратиб берилган майдонларга тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқпиёз ва сабзавот экинлари экиш ишлари қизғин давом этмоқда.