Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Бувайда туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Махситалиевнинг МУРОЖААТИ
2024-09-23 18:14:53 854
Ассалому алайкум, Тумандошлар!
Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 55 та маҳаллаларда жами 1650 та микролойиҳалар (қиймати 125 млрд 180 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.
Амалда ўтган давр мобайнида 1304 та лойиҳалар (қиймати 103 млрд
443 млн.сўм) ишга тушурилди (80 %) ва бунинг натижасида 2531 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Шундан сентябр ойида 220 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 263 та лойиҳалар (қиймати 19 млрд 9530 млн.сўм) ишга тушурилди (119,5 %).
“Зарбдор тажрибаси” асосида 19 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 19 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 850 та.
Топшириққа асосан қиймати 100 млрд.сўмлик 19 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони – 850 та.
Амалда бугунги кун холатига 17 та лойиҳалар (қиймати 89 млрд.сўм) ишга тушурилиб, 617 та иш ўринлари яратилди.
Бувайда туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 15 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 15 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 859 та.
Топшириққа асосан 15 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони – 859 та. Амалда бугунги кун холатига 7 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони – 254 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида
июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2655 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 8 та учрашувлар ўтказилиб, 1497 та иш ўриналри яратилди (57 %).
Жумладан, сентябр ойида 3 та учрашув ташкил этилиб, 631 та иш ўринлари яратилди.