Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

"Ўзбекистон-2030" истиқбол босқичи

×

 2024-06-04 11:26:08    1905

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларида ўзгариш, ислоҳотлар амалга оширилиб, эркин ва фаровон давлат ва жамиятни янада юксалтириш борасида қатор вазифалар рўёбга чиқарилиб келинмоқда. Бугун мамлакатимизда янги замон руҳи кириб бормаган, инсон манфаатига устувор аҳамият қаратилмаётган бирор-бир соҳа йўқ. Айниқса, сўнгги йиллардаги амалга оширилган ишлар сарҳисобига назар солсак, уларнинг мазмун-моҳиятида халқимиз хоҳиш-иродаси, йиллар давомида фуқароларнинг тинчлик-хотиржамлигига тўсиқ бўлаётган оғриқли муаммолар ечими тургани билан янада аҳамиятлидир. Албатта, бундай тарихий ўзгаришлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Мазкур ислоҳотлар замирида аниқ ва режали мақсад, қат  ият, кучли сиёсий ирода, халқ дарди билан яшаш мужассам.

2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилингани Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Мазкур ҳужжат юртимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва улкан ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда  долзарб аҳамият касб этади.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш заруриятини тақазо этиб, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11 сентябрида ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармон ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланиб, мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёт йўлининг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил                  19 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида:

“Биз Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қат'и назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик.

Мана шундай ҳуқуқий асосда “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясини қабул қилдик. Бу стратегия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун бўлиб, биз ўз зиммамизга олган барча мажбуриятларни тўла ва қатъий бажармоқдамиз” деган эди.

Маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад ўз аксини топган бўлиб, мазкур ҳужжат орттирилган тажриба, халқаро экспертиза ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилди.

Ўз навбатида, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ушбу ҳужжатнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган. Стратегияда белгиланган йўналишларнинг барчасида аҳоли, яъни халқ ва мамлакат манфаатлари биринчи ўринга қўйилиб, давлат идораларининг халққа хизмат қилиши борасида қатъий позитсиялар ифода этилган.

Жумладан, Стратегиянинг 4-боби “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналишига бағишланди. Мазкур йўналиш бўйича 16 та мақсад доирасида 51 та амалий чора-тадбир ва 21 та вазифани ўз ичига олади.

Бунда маҳалла, маҳаллий давлат органлари, вакиллик органлари, давлат хизмати, фуқаролик жамияти институтлари, суд-ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари, адвокатура, коррупция масалаларига оид 41 та мақсадли кўрсаткични ишлаб чиқиш ва 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилган. Хусусан, “Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар” ҳамда “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” каби бандларда бир қатор вазифалар белгиланди:

– Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини                         100 фоизгача етказиш;

– “Электрон ҳукумат” тизимининг янги босқичи – “Рақамли ҳукумат” тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш;

– Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши учун мурожаат қилишида ариза ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартибларни бекор қилиш, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратиш.

Мухтасар айтганда, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси нафақат юртимизнинг келгуси етти йиллик тараққиётини, балки унинг узоқ йиллик ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи муҳим ҳужжатдир. Унда белгиланган мақсадларнинг ижроси ўз вақтида таъминланиши эса давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Фарғона вилоят суди судьяси Т.Вахобов