Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Қарор ижроси ва мазмун-моҳияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди
2024-05-21 14:47:43 1429
Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими бошлиғи Ш.Кундузов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори ижроси ва унинг мазмун-моҳиятини етказиш борасида истеъмолчи корхона ва масъул идора вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда, электр энергиясини ҳамда табиий газ ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатларини қоплаш мақсадида нархларнинг мақбуллаштирилишини аҳоли орасида тушунтириб бориш, шунингдек ушбу ресурслардан оқилона ва унумли фойдаланиш, энергия ресурсларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ҳамда бу борада жойларда профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бюронинг Бувайда туман бўлими бошлиғи Ш.Кундузов