Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Қарздор кредит қарздорлигини тўламагач унинг автотранспорт воситаси аукцион савдога чиқарилди

 2024-05-15 18:00:58    1999

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг                         16.11.2023 йилдаги қарздор Т.Мамадалиевдан ундирувчи АТБ Капиталбанк фойдасига 108.456.671 сўм кредит қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бувайда туман бўлими томонидан иш юритувига қабул қилиниб мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Қарздорга қарздорликни ихтиёрий тўлаш учун муддат берилган.

Ихтиёрий берилган муддат ўтганидан кейин ҳам қарздор кредит қарзини тўламаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб унинг натижаси ўлароқ Т.Мамадалиевга тегишли “Nexia 3” русумли давлат рақами 40 Е 265 СВ бўлган автотранспорт воситаси қонунда белгиланган тартибда хатланди ва мутахассис иштирокида кўздан кечирилди.

 Хозирда мазкур автотранспорт воситаси Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш Маркази орқали аукцион савдога чиқарилди.

 Мулк сотилганидан кейин унинг сотувидан тушган маблағ қарздорнинг банкдан олган кредит қарздорлигини қоплашга қаратилади.