Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
"Адолат кўзгуси" газетаси 10-сонида йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз
2024-03-14 13:54:38 135
“Маматқулов Адхамжон Ўлмасович” узумчилик йўналишидаги фермер хўжалиги туманнинг Узумзор массивида 315, 316-контурлардаги жами 7,6 гектар ер майдонида фаолият юритиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори асосида туманда ўтказилган мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги 5979-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги фаолияти тугатилиб, ер майдонлари туман захирасига қайтарилган.
Туман захирасида бўлган 315, 316-контурлардаги жами 7,6 гектар ер майдони ер майдони туман ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги 5990-сонли қарори билан Узумзор массивидаги “Юсупов Алижон Хошимович” узумчилик йўналишидаги фермер хўжалигига қўшиб берилган.
Туман ҳокимининг қарорлари қонунийлиги ўрганилиши жараёнида 17.06.2019 йилдаги 5990-сонли туман ҳокимининг қарори туман прокуратурасининг протестига асосан бекор қилинган.
Протест ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 30.07.2019 йилдаги 6146-сонли қарори билан мазкур 5990-сонли қарор бекор қилиниб 315, 316-контурлардаги жами 7,6 гектар ер майдони яна туман захирасига қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 август кунидаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарори 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Сўх тумани ҳокимлигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида кооператив ташкил этиш учун туман ҳокимининг 09.04.2021йилдаги 174-сонли қарори қабул қилиниб, 313, 285қ, 284, 315, 316, 144, 218, 220, 221, 266, 263қ, 264, 265, 170-контурлардаги умумий ер майдони 56,45 гектар ер майдони ажратиб берилган. Шу билан 315, 316-контурлардаги жами 7,6 гектар ер майдони ҳам Сўх туманига фойдаланишга ажратиб берилган.