Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

×

 2024-02-26 08:22:28    1403

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси А.Омонов, туман судининг судьяси Х.Ибрагимходжаев ва жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси А.Миножиддиновлар иштирокида  2024 йил 24 январь куни Учкўприк тумани Маданият саройида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Сайёр суд мажлисида Учкўприк туман прокурори ўринбосари Ж.Тўйчиев, Бувайда туман прокурори ёрдамчиси Ж.Ғанижонов, Учкўприк тумани ИИБ ЖХХ Пробация гурухи катта инспектори капитан Ғ.Юлдашев, Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Пробация гурухи катта инспектори капитан Х.Нажмиддинов ҳамда Учкўприк ва Бувайда туманлари ИИБ Пробация гурухлари назоратида жазони ўтаётган махкумлар, ёшлар, махалла фаоллари иштирок этди.

Сайёр судда Учкўприк тумани ИИБ Пробация гурухининг ҳисобида турган 9 нафар шахсга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан материаллар ҳамда Бувайда тумани ИИБ Пробация гурухининг ҳисобида турган 19 нафар шахсларга нисбатан ишлар кўриб, улардан 18 нафар шахсга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан, 1 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини оғирроқ жазога (озодликдан маҳрум қилиш) жазоси алмаштириш юзасидан материаллар кўриб чиқилди.