Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Ноқонуний қурилма бузилди.

×

 2024-01-31 11:08:35    1967

PDF yuklash
Chop etish


Ўзганинг ерига ўзбошимчалик билан бино-иншоот қуриш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ана шундай жавобгарлик турларидан бири фуқаролик ишлари бўйича судларга даъвогар, яъни ҳокимлик ёки Кадастр агенлиги томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган бинони буздириш ҳақидаги даъво аризаси киритилишидир.  

Бюронинг Бувайда туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 05.10.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Кадастр агентлиги Бувайда туман бўлимининг даъвосига асосан жавобгар М.Умматалиев томонидан Бувайда тумани “Жаннат диёр” фермер хўжалигининг 500 кв. метр майдонига ўзбошимчалик билан қуриб олинган қурилмани жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиши қўзғатилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Қарздор ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг                                  1981-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилиб, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида М.Умматалиев томонидан фермер хўжалигининг ер майдонига қуриб олинган шийпон унинг хисобидан буздириб ташланди.

Ер майдони эса фермер хўжалигига қайтарилди.  

Н.Т.Умурзақов-Бюронинг Бувайда туман бўлими бошлиғи