Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Алимент тўловчи шахс четга чиқишни вақтинча чеклашни бекор қилиши мумкинми?
2024-01-11 15:39:59 1637
Амалиётда алимент тўловчи шахс алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажаришга тўсқинлик қилувчи объектив холатда (масалан чет давлатга ташриф буюриш ёки чет давлатда ишлаш зарурати) Ўзбекистон Республикасидан четга чиқишни вақтинча чеклашни бекор қилишни истайди. Қонунда ушбу масаланинг қандай ечими бор, қуйида ушбу масалага тўхталамиз.
Алиментни олдиндан тўлаш тартиби қандай?
Алиментни олдиндан тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори билан тартибга солинган. Қарорга кўра қарздор жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун алиментни олдиндан тўлаши ёки алимент тўлаш мажбурияти бўйича гаров шартномасини тузиш мумкин.
Алиментни олдиндан тўлашда қандай талаблар қўйилган?
Юқоридаги қарор талабига кўра қарздор давлат ижрочилари иш юритувида бўлган ва бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш мумкин.
Бунда алиментни олдиндан тўлаш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш қайси давр учун амалга оширилади?
Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Алиментларни олдиндан тўлаш вақтида агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Алиментни олдиндан тўлашда ариза қандай тартибда берилади?
Биринчи навбатда қарздор алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарорини бериш ҳақида ижро иш юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига ариза киритади.
Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза етти иш куни давомида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда эса ариза ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилиши мумкин.
Шундан сўнг қарздор алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласида ижро ҳужжатини берган судга ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Н.Т.Умурзаков Бюронинг Бувайда туман булими бошлиги