Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Ноқонуний қурилма мажбурий равишда бузилди.
2023-11-27 11:33:20 694
Мажбурий ижро бюросига судлардан келиб тушаётган ижро ҳужжатлари орасида мулкий харакатерга эга бўлмаган низолар бўйича берилган ижро ҳужжатлари алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 71-моддасига кўра қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати номулкий харакатердаги ижро ҳужжатидир. Бундай ижро ҳужжатларига ўзининг мазмунига кўра ишга тиклаш, қарздорнинг кўчириш, иморатни бузиб ташлаш, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш, ундирувчини кўчириб киритиш каби ижро ҳужжатлари киради.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 10.02.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Бувайда тумани 23-сонли оилавий поликлиниканинг олд қисмидаги 127 кв.м ер майдонига фуқаро Х.А томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган қурилмани жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан буздириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиши қўзғатилиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ўзбошимчалик билан қурилган қурилма қарздорнинг ҳисобидан буздирилиб бўлим томонидан суднинг мазкур қарори ижроси амалда таъминланди. Юритилган ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
Шу ўринда Бюронинг Бувайда туман бўлимида номулкий харакатердаги ижро ҳужжатларини ижро этиш борасида жорий йилда ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бўлим томонидан судлардан келиб тушган 71 та ижро ҳужжатлари амалда ижро этилди, 19 та ижро ҳужжатлари ундирувчи(даъворгар)нинг қарздор билан ўзаро келишиб олганлиги сабабли уларнинг ёзган аризасига асосан тамомланди, 12 та ижро ҳужжатлари судлар томонидан бекор қилинганлиги сабабли тугатилди.
Келгусида ҳам бўлим ходимлари ўз фаолиятида судларнинг қарорларини ўз вақтида ижро этилишига алоҳида эътибор қаратади.