Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Ishonch telefoni statistikasi

Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари

×

 2023-04-13 15:21:43    127

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда туманида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Урганжи маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва унда келтириб ўтилган муҳим ўзгартиришлар таҳлилига бағишланган мазкур тадбирда маҳалла аҳолисидан 115 нафари иштирок этди.

 Тадбирда Бувайда туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” раиси И.Эназаров, Халқ депутатлари туман кенгаши котибият мудири Б.Мамадалиев, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Бувайда туман бўлинмаси етакчи мутахассиси З.Кенжаева, Бувайда туман давлат тилини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси О.Асқарова, туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” фаол аъзоси С.Отабоевлар иштирок этишди. Тадбирда Конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартишлар, янгиланаётган Бош Қомусимизнинг мамлакат тараққиётида тутган ўрни ҳамда референдум ўтказиш тартиби ҳақида сўз борди.