Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Ishonch telefoni statistikasi

Бувайдада халқ бепул тиббий кўрикдан ўтди

×

 2023-04-13 15:16:08    89

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда тумани Маданият ва туризм бўлими биносида аҳоли касаллигини эрта аниқлаш ва касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида юқори технологик муолажаларни ўтказиш орқали соғломлаштириш мақсадида  республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасидаги тадбир бўлиб ўтди.

Унда ўттиз нафардан ортиқ Республика ихтисослаштирилган марказлари, вилоятнинг етакчи шифокор мутахассислари томонидан аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида жами 2448 нафар аҳоли иштирок этиб, шундан 1439 нафар фуқароларда касаллик аниқланган бўлса, 1318 нафарига амбулатор ва 90 нафарига стационар ёрдам кўрсатилди.

Кўрик давомида 31 нафар беморларда операция ўтказиш режалаштирилди.