Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

БУВАЙДАДА ИФТОРЛИК ЭХСОНЛАРИ

×

 2023-04-13 14:59:29    405

PDF yuklash
Chop etish


Муқаддас Рамазон ойи кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бу ойда юртдошларимиз муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб, қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатлари, азалий анъаналарини намоён этиб келмоқда. Ушбу хикматли ойни муносиб тарзда ўтказиш мақсадида туман хокимлиги фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғини фаолари иштирокида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси томонидан кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, рўзадорлар учун ифторлик дастурхонлари ташкил қилинмоқда. Юртимизда бўлаётган саҳоватли ишларда ўз ҳиссасини қўшишни, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беришни мақсад қилиб, Қоратепа маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларга маҳалла ҳудудидаги "Маҳалла гузари" мажмуасида чиройли дастурхон ташкилланди.

Дастурхон атрофида йиғилган маҳалла аҳли ўзларига кўрсатилган бундай эътибордан беҳад хурсанд бўлишди. Тадбир давомида кўпни кўрган пиру-бадавлат кексалар юртимизга тинчлик-омонлик, қут-барака, халқимизга аҳиллик тилаб дуолар қилишди. Ушбу хайрли тадбир натижасида кўпгина оилаларнинг хурсандчилиги ва дуоларига мушарраф бўлинди.