Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Ishonch telefoni statistikasi

МУРУВВАТ ОЙИДА-МУРУВВАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2023-04-13 14:52:58    99

PDF yuklash
Chop etish


Фазилатли ойнинг айни фарахбахш кунларида Бувайда туманида ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган.

Барча маҳаллаларда ташкилланаётган ифторлик тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғлар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

Бувайда тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Миржавҳаров ана шундай оилалардан  - “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турган фуқаро Олтиной Суярова ҳамда Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Бўстонбой Орзиевларнинг хонадонига ифторлик учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борди.