Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

“Уч АВЛОД УЧРАШУВИ”

 2023-02-15 15:15:40    69

PDF yuklash
Chop etish


 Қорақум маҳалласида жойлашган “Оқсарой “ тантаналар саройида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирга тумандаги Бачқир, Қорақум, Олтинқўрғон маҳаллаларида истиқомат қилаётган юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган намунали оила вакиллари таклиф қилинди.

Тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод  вакиллари ўрта ва ёш авлодга ўзлари фаолият  юритган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб беришди. Улар  Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилаётганликлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлашди.

Тадбирда иштирок этган   вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Раҳмонов, туман ҳокими Б. Ибрагимов энг намунали оила вакилларига эсдалик совғаларини топширишди.

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар тадбир  иштирокчиларига  кўтаринки кайфият бағишлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.