Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

САХОВАТДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

 2023-02-09 15:38:10    257

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз орасида боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳамда беморлар ҳолидан хабар олиб, уларни ҳам моддий, ҳам маънан қўллаб-қувватлаётган саҳоватпеша инсонлар сони кўпаймоқда.Айни кунларда туманимиздаги барча МФЙларда ана шундай саҳоватпеша инсонлар томонидан жонлиқлар сўйилиб, эҳтиёжманд фуқароларга тарқатилмоқда. Оққўрғон МФЙда истиқомат қилувчи қўли очиқ, саҳовотли Солижон ота Камолов ҳамқишлоқлари эътирофига сазовор бўлди.  Унинг ҳомийлигида бир бош қўй сўйилиб, кам таъминланган оилаларга ҳадя этилди. Шунингдек, шўрқишлоқлик А.Маҳкамов, бегободлик Т. Раҳмонов ва С.Тусматовнинг эҳсонлари ҳам кўплаб фуқароларни мамнун қилди.