Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
СУД ҲУҚУҚ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧЛАРИ
2023-02-07 09:48:49 323
Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.
Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд»
тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада
кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор
халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.
Мазкур соҳани ислоҳ қилишнинг кейинги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2023 йилдаги “Одил судловга эришиш
имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони бўлди.
Унга кўра, судьяларнинг
чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув
қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча
шароитлар яратилиши белгиланди.
Суднинг
мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги
чоралар белгиланиши қайд этилди:
судга
ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб
чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий
жавобгарлик белгилаш;
суд
ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун
жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини
таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш;
одил
судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни
бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда
хабардор қилиш тартибини жорий этиш;
судьяга
нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва
бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик
жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни
чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар
тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига
фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш;
жисмоний
ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш
бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан
кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.
Ш. АХМЕДЖАНОВА,
Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси.