Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

 2023-01-13 10:26:27    231

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг 2022 йил 7 февралдаги VI-43-21-11-154-К/22-сонли қарорига илова қилинган Намунавий низомга асосан Бувайда туманида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ўтказилиб келинмоқда.

Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларидаги “Ташаббусли бюджет” жараёни учун жами 18103.4 миллион сўм маблағ ажратилган эди.

         Мазкур маблағлар доирасида 2022 йилда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёни натижаларига кўра, қиймати 16650.0 млн.сўмлик  23 та таклиф ғолиб деб топилди.

         Ушбу маблағлар тумандаги 10 та ҳудуд (Беглар МФЙ, Бувайда МФЙ, Чўмбоғиш МФЙ, Турк МФЙ, Янгиқишлоқ МФЙ, Тоғлиқ МФЙ, Хўжаобод МФЙ, Инғирчоқ МФЙ, Чўтака МФЙ, Понсод МФЙ)га 26.5 км. ички йўлларни асфальтлашга, 8, 25, 36, 49, 22 ва 1- сонли умутаълим мактабларига мебель жиҳозлари сотиб олиш ва жорий таъмирлашга, тўртта  ҳудуд (Беглар МФЙ, Чўмбоғиш МФЙ, Инғирчоқ МФЙ, Қорақум МФЙ)га ТП ўрнатиш, электр тармоқ тортиш, таянч устунларни алмаштириш,  Беглар МФЙга светафор ўрнатиш ишлари амалга оширилди.  “Қорақум” МФЙда эса ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича смета ҳужжатлари тайёрланиб, амалий  ишлар олиб борилмоқда.

         Ҳозирги кунга қадар ушбу объектларнинг 12 тасида 6685.0 млн.сўмлик ишлар тўлиқ бажарилиб фойдаланишга топширилди.