Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Пасаорт йўқолганлиги бўйича

 2022-12-29 15:55:52    270

PDF yuklash
Chop etish


Савол беринг! Жавоб берамиз!

 

САВОЛ:

Мен яқинда паспортимни йўқотиб қўйдим. Танишларим паспорт йўқотганлик учун жарима катта деябди шу тўғрими. Мен қанча жарима тўлайман бунинг учун ?

ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, - базавий ҳисоблаш миқдори (270 000)нинг иккидан бир қисми (135 000)дан уч баравари (810 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

         Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

Демак, эндиликда базавий ҳисоблаш миқдори ошганлиги сабабли, жарималар ҳам мутаносиб равишда оширилади.

 

 

 

       Бувайда туман адлия

       Бўлими бош маслаҳатчиси                                                           

М.Абдуллаев