Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АКЦИЯ

×

 2022-10-28 14:23:30    181

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда тумани ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими, Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, ХТБ ва МТБ ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 4о кунлик” тадбири доирасида кўчат ўтқазиш акцияси ўтказди.

Туман Мегапарки олдига тумандаги ҳар бир ташкилот ,корхона ва муассасалардан дарахт, гул кўчатлари ва қаламчалари келтирилди. Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов келтирилган кўчат ва қаламчаларни кўздан кечириб, уларни экиш тартиби ҳақида тавсиялар берди.Шу куни “Яшил макон” карвони ҳудудларга бориб, аҳоли хонадонларига ва дала четларига , ташкилот ва муассасалардаги бўш жойларга  мевали ва манзарали дарахтлар, қаламчалар ўтқаздилар.

Маълумот ўрнида: Жорий йил кузги мавсумда туманимиз ҳудудига 309300 дона кўчат ва қаламчалар экиш режалаштирилган. Бугунгача 115 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, она табиат мусаффолигига ҳисса қўшилди.