Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ

×

 2022-10-28 14:22:05    201

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг навбатдан ташқари 53 сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.  Сессия кун тартибида иккита масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ёшлар ишлари агентлиги Бувайда тумани бўлими шўъба мудири Носирзода Зухриддин ҳисобот берди.

Кун тартибидаги иккинчи масала - туман ИИБ томонидан халқ депутатлари Бувайда тумани Кенгаши номига юборилган 46/6760-сонли хати ижроси тўғрисида туман ИИБ ходими, вояга етмаганлар масаласи бўйича катта инспектор, психолог Улуғбек Маматқулов ахборот берди. Музокарага туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Мирзахалилов, халқ таълими бўлими мудири ўринбосари И. Холдаровлар чиқдилар.