Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

25 ОКТЯБРЬ- ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ КУНИ

×

 2022-10-26 15:08:29    271

PDF yuklash
Chop etish


Туман ички ишлар бўлимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган,  юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, туманимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди. Жорий йилда туман ИИБ биносининг тўлиқ таъмирланиши, замонавий технологиялар ҳамда ахборот технологиялари билан таъминланиши, бу ерда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитларнинг яратилиши ижобий самара бера бошлади.   Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимлари фаолиятига қарата айтган қуйидаги   «Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари  Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман», -деган илҳомбахш сўзлари Акмалжон Тўйчиев, Шамсиддин Мулланов, Жамолхон Тошхўжаев, Жасур Расулов, Шуҳрат Эгамов, Муртоза Аҳмедов, Исломжон Умаров,  Дилмурод Йўлдошев сингари туман ички ишлар ходимлари ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб, ҳамкасблари ўртасида ҳурмат ва эътибор қозонмоқдалар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан туманимизда жиноятлар сони кескин камаймоқда, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги таъминланмоқда.