Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

НАРГИЗА ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

×

 2022-10-26 14:54:32    185

PDF yuklash
Chop etish


Наргизахон Ўринова - туманимиздаги 51-умумтаълим мактабининг изланувчан, ижодкор ўқитувчиси. Ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ бераётган Наргизахон ўз устида тинмай ишлайди, янгиликларга интилади, туман, вилоят, ҳатто, республика миқёсидаги кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритмоқда. Яқинда у “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловининг вилоят босқичида ўз ижодий ишлари билан иштирок этди.

Вилоят ахборот-кутубхона марказида “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан маданий мерос, миллий қадриятлар, маънавият ва маърифат ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилишга қаратилган “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танлови эълон қилинган эди. Танлов икки босқичда ташкил этилиб, биринчи вилоят босқичи жорий йилнинг 20 сентябридан 1 октябрига қадар ўтказилди. Ушбу танловга вилоятимиздаги 19 та туман-шаҳарларидан 200 дан ортиқ аризалар қабул қилинди.Танловнинг вилоят босқичида 5 нафар ёшларнинг ижодий ишлари юқори баҳоланиб, танлов ғолиби деб топилди.Улар орасида туманимиздаги 50-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Наргиза Ўринова борлиги қувонарлидир. Наргиза Ўринова ушбу танловда биринчи ўринни қўлга киритиб, 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи И.Ҳалимбеков ғолибларга дипломларни тантанали топширди.