Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

21 октябрь- Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

×

 2022-10-20 14:19:18    304

PDF yuklash
Chop etish


Тил – ҳар бир миллатнинг қалби, ғурури, мустақиллик белгиси, келажаги. Тилсиз ҳеч бир миллат тўлақонли халқ бўла олмайди. Усиз Ватаннинг эрки йўқ…

 

1989 йил 21 октябрь. Бу қутлуғ кун Ўзбекистон тарихига, ўзбек миллати йилномасига зарҳал ҳарфлар билан битилди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Мустабид тузум даврида бундай қонуннинг қабул қилиниши чиндан ҳам жасорат эди, ўзига хос маънавий инқилоб эди. Авлодларимиз асрлар бўйи орзу қилган, аммо орзулари саробга айланиб қолган даврларда момақалдироқдек гулдираб, чақмоқ чақиб, юзага келди бу қонун. У Мустақиллигимиз сари қўйилган энг дадил қадам эди. Собиқ иттифоқ таназзулга юз тута- ётган бир пайтда “Давлат тили тўғри- сида”ги қонун лойиҳаси 1989 йилнинг бошларида матбуотда эълон қилиниб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Давлат тили мавзусининг сиёсий майдонга чиқишининг ўзи жуда катта воқеа эди. Мустабид тузум бироз Тил – ҳар бир миллатнинг қалби, ғурури, мустақиллик белгиси, келажаги. Тилсиз ҳеч бир миллат тўлақонли халқ бўла олмайди. Усиз Ватаннинг эрки йўқ… ТИЛ–МИЛЛАТ ҚАЛБИ бўлса-да халққа рўшнолик кўрсатиб, ошкораликнинг ёқимли шамолидан барча маърифатпарвар инсонлар баҳраманд бўла бошлаганди. Бир аср- дан ошиқроқ даврда айта олмаган бой тарихимизни, буюк алломаларимиз- ни, қадриятларимизни аста-секинлик билан тилга олаётгандик. Қонун лойиҳаси бўйича матбуотда аниқ ва дадил фикр-мулоҳазалар айтилмоқда эди. Ўзбек тили давлат тили бўлиши кераклигини ҳеч ҳайиқмай айтаётган зиёлилар, ижодкорлар кўп эди. Лекин икки тиллиликни хоҳлаёт- ган, рус тилисиз ҳаёт, тараққиёт йўқ, деяётганлар ҳам бор эди. Шу сабабли ижод аҳли, тараққийпарвар олимлар билан биргаликда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб, қонун лойиҳасини кескин танқид қила бошлашди. Ўша вақтларда давлати- миз раҳбарияти алмашиниб, мамлакатга ўз иши ва сўзи билан танилган янги йўлбо- шчи – Ислом Каримов келган эди. Янги раҳбар матбуотда эълон қилинаётган мақола- лардаги фикрларни таҳлил қилиб, Давлат тили бўйича янги қонун лойиҳаси тайёр- лашни кун тартибига қўй- ди. Янги қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби батамом янгиланди. Комиссия аъзоларига жуда қисқа муддатда қонуннинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширил- ган эди. Бу топшириққа ўша пайтда эл оғзига тушган таниқли ёзувчи Одил Ёқу- бов раҳбарлик қилаётган янги ташкилот – “Атамақўм” ҳам жалб этилди. Комиссия аъзолари матбуотда ва халқ ҳаракатида билдирилаётган барча фикр-мулоҳазаларни чуқур таҳлил этиб, ниҳоятда қисқа муддатда янги қонун лойиҳасини тайёрлашди ва уни Олий Мажлис муҳокама- сига тақдим этишди. Шундай қилиб, яна бир бор умумхалқ муҳокамасидан сўнг Ўзбеки- стон Республикасининг “Дав- лат тили ҳақида”ги қонуни Олий Мажлис томонидан қабул қилинди. Унинг илк моддасида қуйидаги сўзлар ёзилганди: “Ўзбекистон Ре- спубликасининг Давлат тили ўзбек тилидир”. Қонун мустақилликдан сўнг яна бир бор қайта кўриб чиқилди ва 1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Респу- бликасининг Олий Мажлиси- да янги таҳрирдаги “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Кўп ишлар қилин- ди, эътибор кучайди. Кўча- лар, туман ва хўжаликлар, мактаблар номлари миллий- лаштирилди. Халқимизнинг асл фарзандлари – жаҳонга машҳур олиму фузалолар, шоиру адиблар, машҳур саркардалар, динимизнинг улуғлари номи тикланди. Қонунда кўзда тутилганидек, ўзбек тили ўз қаддини тўла тиклай бошлади. Лекин бу қонун қабул қилинганига 33 йил бўлса ҳам, ҳамон кўп жойларда русча ёзувлар ҳукмрон. Айниқса, Соғлиқни сақлаш, Темир йўл, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, ҳарбий хизмат, ҳуқуқ-тарғибот тизимидаги кўпгина иш жараёнлари рус тилида олиб борилмоқда. Гоҳида юқори бошқарув органлари, вазирликлардан келаётган хатлар ҳам рус тилида битилмоқда. Биз ўзга тил исканжасидан қутила олмаяпмиз, бу жараён жуда қийин кечмоқда. Тўғри, бошқа тилларни ҳеч камситмаган ҳолда, она тилимизни эъзозлашимиз, мукаммал билишимиз керак. Ҳеч бир тил бизнинг мам- лакатда давлат тили ўрнига ишлатилмаслиги, ҳукмрон бўлмаслиги шарт. Биз ҳали ҳам ўз тилимиз- нинг қадрига етолмаяпмиз. Кўчаларга чиқсангиз, ҳам- ма жойда ажнабий сўзлар, айниқса, реклама ва эълон- ларни рус, инглиз тилларида ўқиймиз. Ҳатто айрим ну- фузли ташкилотларда муҳим ҳужжатларни рус тилида ёзмасангиз, сизни саводсиз- га чиқаради. Ҳеч бир инсон мен тилшу- нос ёки ёзувчи эмасман, деб ўзни четга олмаслиги керак. Бу ганж соҳиблари ҳам, пос- бонлари ҳам, барчамиз. Она тилимиз меҳри ва ғурури кўнгилларга илҳом, тоғларни талқон қилгудек куч-қувват бағишласа ажаб эмас. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз уч йиллиги нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам кенг нишонлан- моқда. Бу қувончли дам- ларни биз бундан ўттиз уч йил муқаддам қонун қабул қилинган кунлардагидек ҳис қилмоқдамиз. Давлатимиз раҳбарининг эътибори, бу қутлуғ санани энг юксак даражада нишонлаш бўйича берган кўрсатмалари ўзбек тилининг нуфузини, унинг аҳамиятини янада оширади, деб ўйлаймиз. Ҳаммамиз- га миллатимизнинг қутлуғ ўзбек тили байрами муборак бўлсин!