Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

МАҚОМ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-14 11:08:49    188

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 29-июлдаги ПҚ-338-сон қарорининг 3-иловаси 7-бандида Ҳудудий мақом ансамбллари иштирокида “Назм ва наво” номли мақом кечаларини ташкил этиш вазифаси белгиланган. Юқоридаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Бувайда тумани маданият бўлими қошида фаолият юритаётган Расулқори Мамадалиев номидаги “Мақомчилар” халқ ансамбли томонидан белгиланган режа асосида “Назм ва наво” номли мақом кечаси ўтказилди.

Халқ ансамблининг дастуридан ўрин олган Навоий ғазали “Насрулоий”, Юсуф Сайрами ғазал “Қўқон ушшоғи”, Навоий ғазали “Насри уззол”, “Қоши ёсинми дейин”, Бобур ғазали “Насри баёт”, Бобур ғазали “Соқиномаи сафти калом”, “Шароб – 1”, Бобур ғазали “Бўлбдир” каби бир нечта асарлари моҳирона ижро этилди. Шунингдек, ансамблнинг яккахон хоанандалари Н.Рўзалиев, Ш.Исақов, Ж.Камолов, Н.Деҳқонова, И.Юсупов ҳамда Ш.Жумаевлар ўз ижролари билан концерт дастурига йиғилган томошабинлар кўнглидан муносиб жой олдилар ва олқишларга сазовор бўлдилар.

Мақом кечасига туман ҳокими ўринбосари Ғ.Мамажонов ҳамда даҳлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.