Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР МАМНУН

×

 2022-10-14 10:54:37    291

PDF yuklash
Chop etish


15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими нуронийлар Кенгаши раиси И.Эназаров бошчилигида туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси ходимлари туманимизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган нуронийлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилган онахонлар хонадонларига ташриф буюриб, уларни байрам билан табриклашди.

  Туманнинг Озод МФЙ Узун маҳалласида истиқомат қилувчи 104 ёшли Ҳанифа момо Бобоева  хонадонига ҳол сўраб келган И. Эназаров ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ходимларига ташаккур айтиб,  уларга умр йўлида кўрган кечирганларини, ҳозирги кунда ҳаётидан мамнунлигини изҳор қилди.