Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

НУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2022-10-06 15:49:24    196

PDF yuklash
Chop etish


   

Туман маданият марказида “Кексалар ҳафталиги” доирасида Нуронийлар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ёшлар агентлиги туман бўлими туман мудофаа ишлари  бўлими ҳамда туман маданият маркази  ҳамкорлигида уюштирилган ушбу учрашувга туманимиз ижтимоий-маънавий  ҳаётида фаол бўлган, айни дамда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар таклиф этилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими нуронийлар Кенгаши раиси И. Эназаров  юртимизда  кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, меҳмонларни ёшларга таништирди.

Нуронийлар –С. Отабоев, Э. Ходжаев, С. Тошматов, М. Зияева, С. Болтабоева сўзга чиқишиб, кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор учун аввало ҳукуматимизга,  туман ҳокимлигига, тадбир ташкилотчиларига чексиз миннатдорчилик билидиришди. Ёшларга ўз ҳаёт йўлларидан, туманимиз тарихи, туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапиришди. Юртимиздаги тинчлик, фаровонликка шукроналар билдиришди. Ёшларни  тинчликни қадрига етишга, аъло ўқишга, жамоат ишларида доимо фаол бўлишга чақиришди.

 3-мактаб ўқувчиси,  белбоғли кураш бўйича икки марта жаҳон чемпиони З. Маҳмудова спортда эришган ютуқлари ҳақида  сўзлади.  2-ВИДУМИ ўқувчиси М. Расулова  нуронийларга атаб ёзган шеърини ўқиб берди.     

Туман маданият маркази ходимлари ҳам тадбирни файзли ўтишида жонбозлик кўрсатишди.

Ҳафталик доирасида  меҳмонлар, ёшлар вакиллари ҳамда Фарғона вилояти шарқий ҳарбий округ кичик сержантлари Ё. Камолов, Қ. Аҳмедов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи З. Қурбонов  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Кенжабой ота Эгамқулов хонадонига ташриф буюришди. Улар отахон кексалар байрами билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди. Отахон ташриф учун ҳаммага миннатдорчилик билдириб, жанг хотираларидан сўзлаб берди.