Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти тушунчаси, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари.

 2022-09-28 09:08:42    5

PDF yuklash
Chop etish


Дарҳақиқат, бугунги кунда жамиятимизда кўп учраётган жиноятлардан бири бу ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятидир. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фой­даланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ға­разли ниятда ўтказади.

Талон-торожнинг ўзлаштириш шакли мулк ушлаб қолинган пайтдан эътиборан, яъни ўзганинг мулки гўё ўзиникидек ғай­риқонуний эгалик қилиш ўрнатилган пайтдан эътиборан тугал­ланган жиноят деб топилади. Айбдорнинг ўзлаштириб бўлинган ва ноқонуний эгалигини ўрнатган мулкдан кейинги у ёки бу шак­лдаги ноқонуний фойдаланиши ушбу жиноят таркибига кирмайди ва ўзлаштиришни талон-торож қилишнинг бошқа шакли - рас­тратага айлантирмайди.

Растрата - талон-торож қилишнинг бир шакли бўлиб, айбдорга муайян ваколатларни амалга ошириш учун ишониб топширилган ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қи­лиш, ҳадя қилиш ва ҳоказо йўллар билан бегоналаштириш тушу­нилади.

Бугунги кунда барчамизга, биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сифатида қонунчиликнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, халқимизга унинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ тушунтириш энг муҳим вазифа сифатида кўрсатилмоқда. Бу жараёнида барчамиз фаол иштирок этишимиз зарур. Зеро, кенг жамоатчилик ёрдамида ҳар қандай мураккаб муаммони осонлик билан ҳал этиш мумкин.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг судья ёрдамчиси Б.Мўйдинов