Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

Суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширалётган ислоҳотлар

 2022-09-28 09:06:33    170

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир давлатда, унинг ички ва ташқи ҳаётини тартибга солиш ва давлат мехнизмининг режали ишлаб туришини таъмин этиш учун, юзлаб ва минглаб қонунлар ҳамда қонуности актлари қабул қилинади. Уларнинг баъзилари иқтисодга, баъзилари сиёсатга, баъзилари эса маданият ва ҳаётнинг    бошқа соҳаларига тегишли бўлиши мумкин. Ушбу қонунларнинг барчасини тузилиши тартибга солувчи ягона устивор қонун бу-конституциядир.

Конституциянинг 13-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний тамойилларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Бу қоида ҳамда Конституциянинг ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ҳайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши тўғрисидаги                         44-моддаси қоидасида эса, ҳар қандай  ҳуқуқий низо холис ва адолатли суддагина ҳал бўлиши ва бунда шахснинг  ҳуқуқлари ва давлат манфаатлари муҳофаза қилиниши кўрсатилган.

Суд тизими ислоҳотининг ҳозирги босқичида ишларни судларда кўриб чиқишнинг имкон қадар мукаммал процессуал тартиби, суд соҳаси кадрларини танлаш ва тайинлашнинг нисбатан самарали тизими ва ниҳоят, суд жараёни иштирокчиларининг тенглиги тамойили амал қилиши таъминланмоқда. Буларнинг барчаси – фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолатлари демакдир.

Ислоҳотлар жараёнида муҳим босқич ҳисобланган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиликлар мамлакат тараққиётида алоҳида ўринга эга.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси билан боғлиқ бўлган бу тизимни ислоҳ қилишга умумдавлат аҳамиятга молик, ўзбек миллий моделининг тақдирини ҳал қилувчи асосий масалалардан бири сифатида қаралди ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янгича асосда янгилашга жиддий киришилди.

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш судьяларнинг қонун нормаларини қўллашда адолатли бўлишига, ишларни холисона ва беғараз, қатъийлик билан ҳал этилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир, унинг мустақиллигини Конуституциявий талаблардан келиб чиққан ҳолда, адолатли меҳнат ва кучли билим билан мустаҳкамлаш лозим.        

 

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси в.в.б. А.Омонов