Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

 2022-09-28 09:01:16    202

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-779-сонли Қонуни қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тузилиши;

янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича вилоят сайлов комиссияси Сенат томонидан, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайловини ўтказиш бўйича туман, шаҳар сайлов комиссиялари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайловга камида йигирма беш кун қолганда ўн бир-йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилиши ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга ошириши;

янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови маъмурий-ҳудудий бирликларни ташкил этиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар кабул қилинганидан кейин икки ой ичида ўтказилиши;

янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланиши ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилиши, бунда сайлов округи сайловга йигирма саккиз кун қолганда, округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганда, сайлов участкаси эса сайловга йигирма кун қолганда, участка сайлов комиссиялари сайловга ўн беш кун қолганда тузилиши, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўн беш кун қолганда тугалланиши;

агар кейинги сайлов кампанияси бошланишига уч ойдан кам вақт қолган бўлса ёки ваколатлари сақлаб қолинган ва янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликнинг халқ депутатлари Кенгаши таркибига кирган депутатлар сони халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашида ўн беш кишини ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашида ўттиз кишини ташкил этса, янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилмаслиги мумкинлиги каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур киритилган ўзгартиришлар Сайлов қонунчилигининг бугунги кундаги такомиллашувининг янги босқичи десак асло хато бўлмайди.

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг судья ёрдамчиси

Б.Мўйдинов