Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИК

 2022-09-28 08:59:06    163

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор ҳисобланади, кўзланган мақсадга эришишда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оиланинг ўрни ­эса беқиёсдир.

— БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда “Хотин-қизлар ҳуқуқларини камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида” Конвенцияси ушбу хужжатларнинг илк кўриниши ҳисобланади.

Конституциянинг 26-моддасида эса, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, оилавий зўравонликка қарши кураш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Зўравон асосан қуйидаги жиноятлардан бирини содир этиш орқали ўзининг кучини намойиш этади: қасддан баданга оғир, ўртача оғир ёки енгил шикаст етказиш, қийнаш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт), аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, хавф остида қолдириш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, тиланчилик қилиш, одам савдоси, аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш  ва ҳоказо. Мазкур қилмишларни содир этган шахс Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.

Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.

Шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни рад этган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади.

Тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача беради ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат уни берган ички ишлар органи томонидан амалга оширилади.

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди раиси в.в.б. А.Омонов