Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз!

 2022-09-28 08:50:44    3

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноятдир. Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди. 2008 йилнинг 17 апрелида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган эди. Қонунда одам савдоси билан боғлиқ тушунчаларга изоҳ берилди; одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари, бу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар, ташкилотлар, одам савдоси профилактикаси, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни ҳимоя қилиш юзасидан давлат органларининг ҳамкорлиги, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш; вояга етмаганлар савдосига қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари, халқаро ҳамкорлик масалалари ўз аксини топди. Мазкур Қонуннинг ўз вақтида қабул қилинганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди.

2020 йилнинг 17 августида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонунда янги нормалар киритилди.

Бу одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари, бошқа кафолатлар ёритилди. Одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгилаб берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг юзга яқини одам савдосига қарши курашиш борасида бевосита ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Жумладан, Республика "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий-ахборот маркази, унинг вилоятлардаги бўлимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида одам савдосининг олдини олиш ва ундан жабрланган аёлларни реабилитация қилиш ишларини амалга оширмоқда. Ушбу ташкилотлар 2004 йилдан буён долзарб алоқа тармоғи ташкил этиб, ноқонуний миграция ва унинг салбий оқибатларидан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида ахборот-профилактик ишларни амалга ошириб келмоқда.

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди девонхона мудири М.Мирзабоев