Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ЎҒРИЛИК ЖИНОЯТИНИ ФОШ ЭТИШ

 2022-09-26 10:01:41    209

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади. Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-торож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи қамроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ёки руҳий таъсир этиш қўлланилмайди; айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда, яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бош­лайди. Бироқ ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мул­кини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимоий хавфлилигини оширади. Ўғрилик жиноятининг объекти ўзганинг мулкидир.

Ҳозирги кунда ўғирлик жинояти- жамият учун хавфли иллат, шунинг учун ўғирлик ходисаси таркибий тузилмасида тажовуз мохиятини тушуниш мухим ахамиятга эга. Ўғирлик ҳодисаси таркибий тузилмасида тажовуз моҳиятини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқи назариясидаги умумий қоидага биноан объектга нисбатан жиноий тажовуз қилаётган жиноятчи бевосита таъсир этадиган моддий ашёлар жиноят предмети ҳисобланаши тўғрисида алохида эътибор қаратишлик зарурлигини билдирди.Ўғирлик ҳодисаси таркибий тузилмасида тажовуз моҳиятини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқи назариясидаги умумий қоидага биноан объектга нисбатан жиноий тажовуз қилаётган жиноятчи бевосита таъсир этадиган моддий ашёлар жиноят предмети ҳисобланади. Тергов ва суд материаллари таҳлили ҳуқуқни қўл­лаш­ жараёнида ўғирликнинг бевосита объекти ва предметини фарқлашда баъзи бир қийинчиликлар юзага келаётганини кўрсатмоқда. Уларнинг ҳуқуқий моҳияти фуқаролик қонунчилигимизда ҳозиргача аниқ белгилан­ма­ган. Ўғирликпред­мети бўл­ган мулкнинг турли хусуси­ятларини ўрганиш ўғирланган мулкнинг иқтисодий қий­матини, бош­қа ўзига хос ху­­­су­сиятларини, пировардида, жабрланувчига етказил­ган­ моддий ва маънавий зарарнинг ҳақиқий даражасини­ аниқлаш имконини беради.

 Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг архивариуси С.Абдубаннонов