Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Ташаббусли бюджет: Фарғона вилояти Бувайда туманида 7 та ташаббус ғолиб деб топилди
2022-09-20 14:02:40 265
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсуми якунланди. Жорий йилнинг 15 июлидан 17 сентябрга қадар давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 130 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 98 минг 698 та овозлар тўпланди ҳамда лойиҳага аҳолининг қамров даражаси 42 фоизни ташкил этди.
Мазкур тадбир учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларидан жами 6.5 млрд.сўм маблағлар йўналтирилган.
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 6.1 млрд.сўмлик 7 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди.
Жумладан,▪️Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича амалга ошириш қиймати 4 млрд. 555,0 млн.сўмлик 5 та лойиҳа;▪️Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича амалга ошириш қиймати 700,0 млн. сўмлик 1 та лойиҳа;▪️Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича амалга ошириш қиймати 850,0 млн.сўмлик 1 та лойиҳалар ғолиб бўлди.
Махалла фуқоралари йиғини кесимида эса энг кўп ғолиб лойиҳа Инғирчоқ МФЙда қайд этилди: 2 та. Корақум, Чўтака, Хўжаобод, Бумозор ва Понсод МФЙларида эса 1 тадан ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан ўрин олди.