Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

"МУҚАДДАС ТУПРОҚ" МИРИШКОРЛАРИ ЗАФАР ҚУЧДИ

×

 2022-09-16 10:49:40    259

PDF yuklash
Chop etish


Кундан кунга зафар қучган фермерлар ҳақидаги хабарлар кўпайишда давом этмоқда.

Йил бўйи қилган заҳматли меҳнатлари натижасини кўраётган фермерлар сони ортмоқда. Ана шундай меҳнаткаш фермерлардан бири Қўрғонобод ММТП ҳудудида деҳқончилик қилаётган Маъмура Аъзамова бошчилик қилаётган “Муқаддас тупроқ” фермер хўжалиги  аъзолари ҳам зафар қучди.

  Улар 12 гектар ерга қадаган барака уруғидан 33 тонна ҳосил олиб, кластер билан тузилган шартномада кўрсатилган довонни забт этди.

Фермер хўжалигига туман ҳокими Б.Ибрагимов, ИИБ бошлиғи Р. Ҳайитов, туман прокурори Ш.Миржавҳаров, туман солиқ бўлими бошлиғи Т.Аризиматов ташриф буюриб, фермер хўжалиги аъзолари ва теримчиларни муносиб тақдирлади.

Шу куни  қўй сўйилиб, барча меҳнаткашларга ош тортиқ этилди.