Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

САВОЛ БЕРИНГ! ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

 2022-09-15 09:07:32    295

PDF yuklash
Chop etish


Бола пули олиш учун аризани болани отаси хам топшириши мумкинми?

САВОЛ:

Бола пули олиш учун мурожаат қилганимда, Сиз бу ерда рўйхатда турмас экансиз деб аризамни рад қилишди. Мен хали пропискамни келин бўлиб тушган ҳонадонимга кўчирмаганман. Шу аризани мени ўрнимга турмуш ўртоғим ёзиб топширса хам бўладими ?

 

ЖАВОБ:

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзоларидан бири болалар нафақаси ва моддий ёрдам  олиш учун ариза топшириши мумкинлиги кўрсатилган.  Демак турмуш ўртоғингиз хам бемалол ариза топшириши мумкин.


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ

САВОЛ: Жарима тўланмагани учун автомашина “Жарима майдончаси”га қўйилиши тўғрими?

ЖАВОБ; МЖтК нинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.


САВОЛ:

Бир ташкилотга мурожаат қилган эдим икки ойдан бери жавоб келгани йўқ қонунчиликка кўра шундай бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ:

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 28-моддасига кўра, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

         Шунга кўра, Сизни қилган мурожаатингизга ўша ташкилот томонидан икки ой давомида жавоб берилмаслиги ноқонуний хисобланади. Сиз бу бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилсангиз бўлади.

 

 

  Бувайда туман адлия

  бо`лими бош маслаҳатчиси                                                         М.Абдуллаев